Жаҳон чемпиони Португалия клубига кўчиб ўтди
Спорт
−
06 Июль 2023
3702Аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария собиқ клуби ҳисобланмиш Португалиянинг “Бенфика” жамоасига қайтди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати маълум қилди.
Манбага кўра, клуб ва футболчи ўртасида икки ҳафта олдин оғзаки келишувга эришилган. 5 июнь куни томонлар ўртасида шартнома имзоланди.
35 ёшли аргентиналик футболчининг “Бенфика” билан келишуви 2024 йилнинг июнигача амал қилади.
Таъкидлаш жоиз, Ди Мария 2007-2010 йилларда Бенфикада тўп тепган. Ўша йилларда у Лиссабон клуби сафида 76 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол уришни уддалаган.
Ди Мария ўтган мавсумни “Ювентус”да ўтказди. У 40 ўйинда майдонга тушди ва 15 та самарали ҳаракатни (8 гол ва 7 голли узатма) амалга оширди.
Маълумот учун, Анхель Ди Мария 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. У финалда Францияга қарши ўйинда гол урганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь