Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши 10 та либос эълон қилинди

Спорт

image

Футбол бўйича илк Жаҳон чемпионати 1930 йилда Уругвайда ўтказилган. Ўшандан бери ордан 92 йил вақт ўтди. Ҳар бир мундиал олдидан миллий терма жамоалар ўзларининг замонавий ва бежирим либосларини намойиш қилган. Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси 1994 йилги (айнан АҚШда ўтказилган) чемпионатда фойдаланган кийим эса мундиаллар тарихидаги энг яхши либос, деб топилди. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзмоқда.

1. Америка Қўшма Штатлари (қайси Жаҳон чемпионатида фойдаланилган: 1994).

1994 йилги Жаҳон чемпионатига АҚШ мезбонлик қилган. Америка миллий терма жамоасининг ушбу либоси меҳмондаги ўйинларда фойдаланиш учун чиқарилган. Аммо АҚШ термаси мундиал баҳсларда асосан шу либосдан фойдаланган. Кўринишидан ушбу форма АҚШнинг байроғини эслатиб юборади.

2. Аргентина (1986).

Буюк футболчи билан боғланган ажойиб либос. 1986 йилги мундиалга Мексика мезбонлик қилган. Аргентина терма жамоаси таркибида Диего Армандо Марадона исмли даҳо футболчи порлади ва мамлакатини Жаҳон футболи чўққисига иккинчи бор олиб чиқди. Марадона турнирни 5 та гол билан якунлади. Шубҳасиз, бу голларнинг иккитаси ҳалигача машҳур. Ушбу голлар мундиалнинг ярим финалида Англия терма жамоаси дарвозасига киритилган. Афсонавий ҳужумчининг биринчи голи “Худонинг қўли” номини олган. Сабаби Диегонинг ҳаводан узатилган тўпга бўйи етмаган ва дарвозани қўли билан ишғол қилган. Аргентиналик футболчининг иккинчи голи “Аср голи” дея номланади. Марадона деярли майдон марказидан тезлик олиб инглизларнинг бутун ҳимоясини ортда қолдиради. Шу тариқа, Аргентина финалга чиқади ва чемпион бўлади.

3. Бразилия (1970).

Албатта, ушбу рўйхат Бразилия терма жамоасининг афсонавий сариқ либосисиз тўлиқ бўлмас эди. Либос ҳар доимгидек сариқ ва ёқа ва енг қисмларидаги бироз яшил ранг уйғунлигида яратилган. Бразилия терма жамоасининг ҳар қандай либоси ушбу рўйхатга кириши мумкин эди. Бироқ бу либос шуниси билан аҳамиятлики, айнан 1970 йилги мундиалда афсонавий Пеле Бразилия билан сўнги бор Жаҳон чемпионатида зафар қучган.

4. Англия (1990)

Бразилия ва Аргентинадан фарқли равишда Англия терма жамоасининг либоси ўзининг дизайни билан машҳурликка эришган. Ушбу либосда оқ ва тўқ кўк ранг ўзига хос уйғунликни ташкил қилган. Шунингдек, ушбу либосда нақшинкор элементлар ҳам кўзга ташланади. Қолаверса, 1990 йилда Италия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида инглизлар яхши иштирок этган. Англия мусобақа ярим финалида Германияга, яъни, бўлажак чемпионларга имкониятни бой берган.

5. Хорватия (1998).

Хорватия терма жамоаси 1998 йили Франция бўлиб ўтган мундиалда фойдаланган либоси ҳам яхшигина машҳурликка эришган. Одатдагидек, кийимдан шахмат катакларни эслатувчи шакллар ўрин олган. Аммо бу шакллар либосни бутунлай қоплаб олмаган.

6. Дания (1986).

1986 йили Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Дания учун биринчиси бўлган. Данияликлар чорак финалда Испанияга йирик 5:1 ҳисобида мағлуб бўлишган. Аммо Дания меҳмондаги ўйинларда фойдаланган ажойиб либослари билан футбол оммасини ҳайратга солишнинг уддасидан чиқди.

7. Франция (1998).

Франция 1998 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди ва зафар қучди. Французлар тарихида ажойиб либослар тўплами кўп бўлган. Аммо мухлислар учун аср охиридаги тўплам бошқача аҳамиятга эга. Сабаби айнан ушбу Жаҳон чемпионатида Зинедин Зидан, Патрик Виейра, Тьерри Анри ва Робер Пирес каби юлдузлар ғолибликни қўлга киритган. Либосда анъанавий кўк ранг билан биргаликда қизил ва оқ чизиқларнинг уйғунлигида яратилган.

8. Камерун (2002).

Ҳа, Камерун термасининг либоси ўзининг замонавий дизайни билан мақтана олмайди. “Puma” компанияси ушбу либосни енгсиз тақдим қилган. Аммо FIFA'нинг эътирозидан кейин яшил рангли либосга қора енг қўшилди.

9. Ғарбий Германия (1990).

Германия терма жамоаси 1990 йилги Италияда бўлиб ўтган мундиалнинг ғолибига айланган. Немисларнинг меҳмондаги ўйинлар учун фойдаланган яшил либоси эса машҳурликка эришди.

 

10. Нигерия (2018).

Нигериянинг Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида фойдаланган либоси ижтимоий тармоқни чинакамига портлатганди. Нигерия 2018 йилги Жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичида якунлаган бўлса-да, либос мундиалнинг энг яхши тўплами деб топилди. Бироқ “Nike” кўйлакнинг асосий дизайни доимий равишда янгилаб турди. Оқибатда, дунёга машҳур бўлган либоснинг асоси сақлаб қолинмади.

 

Аввалроқ, Қатар-2022 да терма жамоалар қандай либосларда майдонга чиқиши ва уларнинг нархи қанчалиги тўғрисида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеле Диего Армандо Марадона

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг