Жаҳон чемпионатининг энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
20 июл 12666 1 дақиқа
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда кеча, 19 июль куни бўлиб ўтган финалдан сўнг маълум қилинди.
Футболчи турнир давомида саккизта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ура олмади. Испания финалда қўшимча вақтда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионлигига эришди.
Испаниялик Унаи Симон Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Унинг ҳамюрти, ҳимоячи Пау Кубарси эса энг яхши ёш ўйинчи мукофотига сазовор бўлди. Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе турнирнинг энг яхши тўпурари деб эътироф этилди.
30 ёшли Родри 2019 йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келмоқда. У фаолияти давомида Испаниянинг “Атлетико Мадрид” ва “Вильярреал” клубларида ҳам ўйнаган.
Родри “Манчестер Сити” билан тўрт карра Англия чемпиони, уч карра Англия Лига кубоги, икки карра Англия кубоги, икки карра UEFA Суперкубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, у Чемпионлар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққан.
Испания терма жамоаси сафида эса Родри 2024 йилги Европа чемпионати ва 2023 йилги Миллатлар лигасида бош совринни қўлга киритган.
Live
Барчаси