Жаҳон чемпионати: ўзбекистонлик 3 нафар дзюдочи мағлубиятга учради
Спорт
−
07 октябр 2022 5176 1 дақиқа
Бугун, 7 октябрь куни Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик спортчи татамига чиқди.
Дастлаб, -66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев украиналик Богдан Ядов қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб, 1-босқичдаёқ мусобақадги иштирокини якунлади.
Диёра Келдиёрова (-52 кг) марокашлик рақибаси Сумия Ирауи татамига чиқмагани учун тўғридан-тўғри 2-босқичга йўлланмани қўлга киритди. Бироқ иккинчи босқичда бразилиялик Лариса Пиментага қарши баҳс олиб борган Диёра қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учради
Яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Сита Қадамбоева (-52 кг) португалиялик Жоана Диого имкониятни бой берган ҳолда мусобақа билан ҳайрлашди.
Маълумот учун, Тошкентдаги жаҳон чемпионати 14 октябрга қадар давом этади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август