Жаҳон бўйича коррупция рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонда аҳвол қандай?

Бу қизиқ

image

“Transparency International” коррупцияга қарши кураш ташкилотининг “Коррупцияни аниқлаш” индексида дунё мамлакатларидаги коррупция даражаси эълон қилинди.

2023 йилда ўтказилган сўнгги тадқиқотга кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингга киритилган 180 давлат орасида Мўғулистон билан айни бирга – 121-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилга (126-ўрин) қараганда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бироз яхшиланганини кўрсатади.

Индекс натижаларига кўра, Ўзбекистон 100 баллдан 33 балл тўплаган. Рўйхат бўйича коррупциядан ҳоли энг соғлом давлатлар – Дания, Финляндия ва Янги Зеландия бўлиб қолмоқда. Сурия, Венесуэла ва Сомали эса мос равишда 177- ва 180-ўринларни қайд этиб, энг сўнгги ўринда жойлашган.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Қозоғистон 39 очко билан 93, Қирғизистон 26 очко билан 141, Тожикистон 20 очко билан 162, Туркманистон 18 очко билан 170-ўринни эгаллаган. Қолган қардош давлатлар Туркия 34 балл билан 115, Озарбайжон 23 балл тўплаб 154-поғонадан жой олган.

Шунингдек, Россия 141, Украина 104, АҚШ 24, Франция 20, Хитой 76, Ҳиндистон 93, Канада 12, Саудия Арабистони 53, Жанубий Корея 32, Шимолий Корея эса 172-қаторда кўрсатилган.

Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция рейтинг Ўзбекистон дунё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг