Ўзбекистоннинг Коррупция индексидаги ўрни айтилди
Бу қизиқ
−
31 Январь 2023
16290“Transparency International” коррупцияга қарши ташкилотининг “Коррупцияни аниқлаш” индексида 2022 йилги натижаларга кўра, Ўзбекистон 126 ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, рейтингда 180 та давлат қайд этилган. Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда 31 балл олган, бу 2021 йилги кўрсаткичдан 5 балга юқори ҳисобланади.
Мазкур кўрсаткичда Ўзбекистоннинг қардош мамлакатларидан Қозоғистон 101 ўринни, Қирғизистон 140 ўринни, Тожикистон 150 ўринни, Туркманистон 167 ўринни эгаллаган.
Рейтингнинг юқори ўрнини Дания, Финландия ва Янги Зеландия эса иккинчи ўринни қайд этган. Энг коррупциялашган мамлакатлари қаторида Жанубий Судан, Сурия ва Сомали кабилар жой олган.
Маълумот учун, “Transparency International” 1995 йилдан бери фаолият юритади. Ташкилот индекс бутун дунё бўйлаб мамлакатлар ва ҳудудлардаги коррупциянинг нисбий даражасининг йиллик суратини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент шаҳрида энг кўп таълим соҳасида, 32 нафар шахс коррупциявий жиноят содир этгани айтилган эди.
LiveБарчаси