Жаҳон банки Ўзбекистондаги боғчаларга 74 миллион АҚШ доллар маблағ ажратади

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва вазирликнинг мутасадди раҳбарлари Жаҳон Банки Глобал Таълим амалиёти бўйича бош менежери жаноб Харри Патринос бошчилигидаги делегацияни қабул килди.

Мазкур учрашувнинг асосий мавзуси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон Банки ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган “Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳасини бошлашга тайёргарлик масалалари бўлган.

Шунингдек, суҳбат давомида таълим сифатини ошириш ва баҳолаш бўйича икки восита (МЕLЕ ва МОDЕL) услублари ҳақида фикр алмашилди.

Лойиҳанинг сифатли таълим муҳитини яхшилаш ва унинг оммабоплигини таъминлаш борасида тегишли мебел ва ускуналар, ўқув-услубий материаллар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида олис ва бориш қийин бўлган чекка ҳудудлардаги болаларнинг мактабгача таълим олиш имконини берувчи муқобил моделлари синовдан ўтказилади.

Хусусий сектор билан шерикчилик асосида ёндашув келгусида МТМларни молиялаштиришда эришилган натижаларга боғлиқ бўлади.

Лойиҳани молиялаштириш Жаҳон Банки томонидан жами 73,85 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант ва кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағнинг асосий қисми мактабгача таълимни ривожлантириш учун мактабгача таълим сифатини ошириш, сифатли таълим муҳитини яхшилаш ва унинг оммабоплигини таъминлаш, хусусий сектор билан шерикчилик, таълим сифатини ўлчаш тизимини ташкил этиш компонентларни татбиқ этиш учун йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жаҳон Банки билан ҳамкорликдаги мазкур лойиҳани 2020-2024 йиллар оралиғида амалга ошириши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактабгача таълим вазирлиги

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг