Зеленскийнинг рафиқаси Жанубий Корея раҳбаридан ёрдам сўради

Олам

image

Бугун, 16 май куни Сеулга борган Украина Биринчи хоними Елена Зеленская Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлдан Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва замонавий технологиялар билан ёрдам беришни сўради. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзди.

"Осиё етакчилари конференциясида иштирок этиш мақсадида Корея Республикасига қилган сафаримни мамлакат Президенти билан учрашувдан бошладим. Унда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, миналардан тозалаш ускуналари ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш масаласи кўтарилди”, дейди Зеленская.

Ўз ўрнида, Жанубий Корея раҳбарининг матбуот котиби Ли До Ин ҳам Президент ва Зеленская ўртасидаги учрашув ҳақида баёнот берди. Унга кўра, Юн Сок Ёль Сеул Киевга НАТО давлатлари ва халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда ёрдам кўрсатишини айтган. Жанубий Корея Президенти маъмуриятининг яна бир ходими эса Украина томонидан ҳалокатли қурол етказиб бериш бўйича ҳеч қандай сўров бўлмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Зеленская Сеул қурол етказиб беришни қийин деб билишини тўғри тушунишини билдирган.

Маълумот учун, айни дамда Жанубий Корея Украинага молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатиб келмоқда, бироқ Сеул ҳалигача Киевга қурол етказиб бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Президент Юн Сок Ёль тинч аҳоли учун жиддий хавф туғилса, Сеул Киевга қурол етказиб беришни бошлаши мумкинлигини айтганди. Россия тарафи эса Украинага Жанубий Корея қуролларини етказиб берилиши икки томонлама муносабатларни барбод этишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Украина Зеленская

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг