Зеленскийнинг биринчи ёрдамчисига суиқасд уюштирилди

Олам

image

Киевда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг биринчи ёрдамчиси Сергей Шефирнинг машинаси ўққа тутилди, бунинг оқибатида машина ҳайдовчиси жароҳат олди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 22 сентябрь куни соат тахминан 10:00 да содир бўлган. Ҳозирда воқеа жойида полиция тергов гуруҳи ишламоқда.

Хабарга кўра, парламентнинг миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси бошлиғининг ўринбосари Марьяна Безуглая Шефирни ўлдиришга уриниш бўлганини тасдиқлаган.

Марьяна Безуглаянинг маълум қилишича, машина ҳайдовчиси учта ўқдан жароҳатланган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра , машинанинг ўзига жами 12 та ўқ отилган.

Шунингдек, Украина Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашенко Facebook'даги саҳифасида машина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ўрмон ҳудудидан автоматдан ўқ отилганини ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг