Зеленскийни профессионал хоинлар ўраб олган – собиқ вазир

Олам 5862
image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг кадрлар сиёсатига кўра, у сайловчиларни алдаган. Бу фикр "112 Украина" телеканалига берган интервьюсида Украинанинг собиқ адлия вазири Елена Лукаш томонидан айтилган.

Унинг фикрича, янги ҳукумат кадрлар сиёсатининг асоси "ёмондан ундан ҳам баттарини танлаш" ҳисобланади. Лукашнинг сўзларига кўра, Зеленский ўзини Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳамда америкалик молиячи ва инвестор Жорж Сорос билан боғланган одамлар билан ўраб олган.

Собиқ вазир украиналиклар "бу одамларга овоз бермаганига" ишонч билдирди. Лукашга кўра, Украина расмийлари ва Зеленскийнинг бундай сиёсати "нуқсонли ва самарасиздир".

“Бу сайловчиларни алдашдир. Бизга янги қиёфа ваъда қилинган эди. Айтингчи, ҳеч бўлмаганда Миллий банкда битта янги қиёфани кўрдингизми? <...> Давлатнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган ва кафолатлайдиган органлар эски кадрлар билан тўлиб-тошган. Зеленскийни профессионал хоинлар ўраб олган. Ва, аслида, йил давомида натижаларни кўрдик ва бундан кейин яна кўп нарсалар бўлади", деди Лукаш.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 2.9
t
×