Зеленский ЕИ-CELAC саммитига таклиф қилинмайдиган бўлди – ОАВ 

Олам

image

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Украина Президенти Владимир Зеленскийни жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи – Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамияти (CELAC) саммитига таклиф қилмаслик яхшироқ деган хулосага келди. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни Испаниянинг “La Vanguardia” газетаси хабар берди.

Айтилишича, Украина раҳбари саккиз йил ичида биринчи марта бўлаётган мазкур олий даражадаги учрашувда иштирок этишга тўғридан-тўғри рухсат берилишини сўраган. 

Дипломатик манбаларга кўра, Зеленский саммитда қатнашмасада, Европа Иттифоқи ҳамда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари етакчилари Украина мавзусини муҳокама қилади. 

Билдирилишича, учрашув Брюсселга CELAC вакилларининг Украина инқирозини ҳал қилиш йўллари ҳақидаги фикрини тинглаш имкониятини беради. Бироқ аллақачон томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Саммитга тайёргарлик жараёнида ЕИ якуний баёнотга Украинадаги урушни қоралаш ҳақида пункт қўшмоқчи бўлган. Бироқ Лотин Америкаси давлатлари бунга қарши чиққан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчес ҳамкорлари билан маслаҳатлашмаган ҳолда Зеленскийни Европа Иттифоқи-CELAC саммитида қатнашишга таклиф қилганди. 6 июль куни эса Брюсселдаги Euractiv портали дипломатик манбаларга таяниб, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасининг 33 давлати етакчилари Европа Иттифоқини Украина Президентининг саммитдаги иштирокини бекор қилишга мажбур қилгани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Зеленский CELAC Лотин Америкас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made