Санчес ўзбошимчалик билан Зеленскийни саммитга чақиргани ортидан муаммо чиқди

Олам

image

Испания Бош вазири Педро Санчес Украина Президенти Владимир Зеленскийни ҳамкорлари билан маслаҳатлашмаган ҳолда Европа Иттифоқи – Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамиятининг (CELAC) саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 14 июль куни ABS газетаси хабар берди.

Европа Иттифоқи ва CELAC раҳбарларининг учрашуви жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Брюсселда Испаниянинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислиги доирасида бўлиб ўтади. Айтилишича, саммит бошланишига бир неча кун қолган бўлишига қарамасдан, томонлар ҳали ҳам қўшма якуний баёнот бўйича келишиб олмаган. Брюссель эндиликда на европалик, на лотин америкалик ҳамкорлар билан маслаҳатлашмасдан Зеленскийни мустақил равишда учрашувга таклиф қилган Санчеснинг эҳтиётсизлиги туфайли юзага келган вазият оқибатларини юмшатишга ҳаракат қилмоқда.

Айтиш жоизки, Украина на Европа Иттифоқига аъзо, на CELAC давлатлари билан алоҳида алоқаларга эга. Шунингдек, Бразилия етакчиси Луис Инасиу Лула да Силванинг Украина можаросида тенг позицияни сақлаб қолиш истагини ҳам инобатга олиш керак. Бундан ташқари, Аргентина ҳам Зеленскийнинг саммитда иштирок этиш имкониятини қўллаб-қувватламайди.

Брюсселдаги EURActiv портали дипломатик манбаларга таяниб, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасининг 33 давлати етакчилари ЕИни Зеленскийнинг саммитга таклифини бекор қилишга мажбур қилгани ҳақида хабар берган.

Нашрнинг Испания ҳукуматидаги манбаларига кўра, қироллик расмийлари ҳали ҳам Украина Президентини саммитга қандай жалб қилиш устида ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Испания Зеленский Педро Санчес CELAC

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made