Зеленский Украина НАТОга киришга тайёр эканини айтди

Олам

image

Украина НАТОга аъзо бўлишга тайёр ва альянс уни қабул қилишга тайёр бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Украина Президенти Владимир Зеленский молдовалик мавқедоши Майя Санду билан бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

“Европа Иттифоқидаги келажагимиз жуда муҳим. Украина НАТОга аъзо бўлишга тайёр ва ҳозир иттифоқ бизни қабул қилишини кутмоқдамиз. Хавфсизлик кафолатлари нафақат биз, балки Молдова учун ҳам жуда муҳим”, деган Зеленский.

Украина раҳбари Кишинёв билан ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Санду билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишини, шунингдек, тез орада бир қатор ҳужжатларни имзолаш ниятида эканини таъкидлаган. Бироқ Зеленский қайси ҳужжатлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, Зеленский ўз нутқи давомида Молдова фуқароларига украиналик қочқинларга ёрдам бергани учун ҳам миннатдорчилик билдирган.

Маълумот учун, Украина Президенти Молдовада Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида иштирок этади. Саммитда “қирувчилар коалицияси”, “Patriot’лар коалицияси”, Европа Иттифоқи, НАТО, “Тинчлик формуласи” мавзулари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни Копенгагендаги “Демократия саммити”да сўзга чиққан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда альянс аъзоларидан Украина иттифоққа қўшишга рози бўлишини кутишини билдирганди. Шу ҳафта Осло (Норвегия)да бўлиб ўтиши режалаштирилган НАТО Ташқи ишлар вазирлари учрашувида эса Украинага алоҳида мақом берилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг