Зеленский Трампга жавоб қайтарди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда президентлик сайловларини ўтказишга чақирган АҚШ етакчиси Дональд Трампга жавоб қайтарди. Бу ҳақда у бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди. 

Унинг айтишича, Трамп ҳозир Зеленскийни алмаштира олмайди.

“Ҳозирда менинг ишонч рейтингим 57 фоизни ташкил этади. Шунинг учун агар кимдир мени ҳозир алмаштиришни истаса, демак, ҳозир буни қилишнинг иложи йўқ”, деган Зеленский.

Шунингдек, у Трамп Зеленскийнинг ишонч рейтинги 4 фоизга баҳолангани ҳақидаги сўзларини Россиядан келган маълумотларга асосланган, деб айтган.

“Биз 4 фоиз ҳақидаги дезинформацияни кўрдик, бу Россиядан келганини тушунамиз ва бу рақамлар Америка ва Россия томонидан муҳокама қилинаётганига оид далилларимиз бор. Мен фақат бу дезинформацион маконда бўлган Президент Трампга ҳамдард бўлишим мумкин”, деган Зеленский.

Қолаверса, давлат раҳбари уруш Украинага 320 млрд долларга тушганини ҳам айтиб ўтган.

“Менимча, биз ёрдамни аниқлаб олишимиз керак. Бизда мутлақ рақамлар бор. Уруш бизга 320 млрд долларга тушди. 120 млрд – биз, Украина халқи, 200 млрд – АҚШ ва Европа Иттифоқи. Гап қурол ҳақида кетмоқда, бу 320 миллиардлик қурол-яроғлар тўплами. Ҳаммаси бўлиб, АҚШ бизга алоҳида-алоҳида 67 млрд доллар ажратди”, деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Флориданинг Мар-а-Лаго шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Украина можарони аввалроқ тугатиш имкониятига эгалиги, бироқ у Байден маъмурияти кўмагида можарони давом эттиришни танлагани ҳақида гапирган эди. Трампнинг таъкидлашича, Байден ҳам, Зеленский ҳам ўзларининг заиф раҳбарлиги туфайли “ҳеч қачон содир бўлмаслиги керак бўлган уруш”га эшик очган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Дональд Трамп Россия-Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг