Зеленский Нью-Йоркда Киссинжер билан учрашди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер ва америкалик тадбиркорлар билан Украинани қайта тиклаш масаласида учрашув ўтказди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, учрашув кеча, 20 сентябрь куни шаҳарнинг марказий ҳудудида - Манхэттенда бўлиб ўтган. Тадбирда Киссинжердан ташқари миллиардерлар Майк Блумберг, Барри Стернлихт, Роберт Крафт, Билл Акман, шунингдек, Google компанияси раҳбари Эрик Шмидт иштирок этган.

Қайд этилишича, учрашувдан мақсад Украинани тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш бўлган. Манбада айтилишича, тадбир режалаштирилганидан кўпроқ давом этди, бироқ музокаралар якунида бизнесменлар қандайдир мажбурият олгани аниқ эмас. 

Маълумот учун, бугун, 21 сентябрь куни Зеленский Оқ уйда Президент Жо Байден билан кўришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаганди. У нутқи давомида Россия Қозоғистонга таҳдид қилаётганини билдирган. Шунингдек у CNN телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни Украинада тинчликка эришиш режасини омма олдида баҳам кўришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Нью-Йорк Зеленский Киссинжер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг