Россия деярли Беларусни ютиб юборди, Қозоғистон ва Болтиқбўйи давлатларига таҳдид солмоқда – Зеленский
Олам
−
20 Сентябрь 2023
7668Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. У нутқи давомида Россия Қозоғистонга таҳдид қилаётганини билдирди. Бу ҳақда “Ulys Media” хабар берди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Россия ядро қуролига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас. Унинг эслатишича, Украина СССР парчаланганидан кейин ўз ядро арсеналини Россияга топширган давлатлар қаторига киради.
“Украина учинчи йирик ядро арсеналидан воз кечди. Кейин дунё Россия бундай кучнинг қўриқчиси бўлиши керак деган қарорга келди. Аммо кейинги тарих шуни кўрсатдики, ўша пайтда, 1990 йилларда ядровий қуролсизланишга айнан Россия энг муносиб бўлган. Россия ҳозир ҳам қуролсизланишга лойиқ: террорчилар ядро қуролига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас”, дейди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, Россия ҳар ўн йилда янги уруш бошлайди ва бунга мисол тариқасида Молдова, Грузия ва Сурияни келтирган.
“Россия деярли Беларусни ютиб юборди ва Қозоғистон ва Болтиқбўйи мамлакатларига таҳдид солмоқда. Мен саҳна ортида қандайдир соя битимлар тузишга уринишлардан хабардорман. Ёмонликка ишониб бўлмайди. Пригожиндан сўранг, Путиннинг ваъдаларига ишониб бўладими? Илтимос, мени эшитинг. Ҳаммаси очиқ ҳал қилинсин”, дейди Зеленский.
LiveБарчаси