Зеленский Давлат хавфсизлик бошқармаси раҳбарини ишдан бўшатди
Олам
−
10 Май
8313Украина Президенти Владимир Зеленский Давлат хавфсизлик бошқармаси раҳбари Сергей Рудни ишдан бўшатди. Тегишли фармон Украина Президенти сайтида эълон қилинди.
Ишдан бўшатиш сабаби ҳақида маълумот берилмаган. Рудь бу лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
Украина Давлат хавфсизлик бошқармаси тўғридан-тўғри мамлакат Президентига бўйсунади ва юқори мансабдор шахсларнинг ҳимояси, шу жумладан давлат раҳбарининг хавфсизлиги учун жавобгардир.
Маълумот учун, 7 май куни Украина Хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати разведка тармоғини фош қилгани, унинг аъзолари Президент Владимир Зеленский, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк, Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ва бошқа юқори мартабали амалдорларга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган. Мазкур иш доирасида Украина Давлат хавфсизлик хизматининг икки полковниги ҳибсга олинди. Улар давлатга хиёнат қилиш ва теракт тайёрлашда айбланган.
“Страна” нашрининг ёзишича, қўлга олинганлардан бири Рудга яқин бўлган полковник Андрей Гук.
LiveБарчаси