Зеленский Бош вазирни ишдан бўшатиш ниятида – ОАВ 

Олам

image


Украина Президенти Владимир Зеленский Денис Шмигални мамлакат Бош вазири лавозимидан бўшатишни режалаштираётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 3 июль куни Зеленскийга яқин манбаларга таяниб, “Украинская правда” хабар берди.

“Президент Шмигалдан чарчаган, буни унинг учрашувлардаги муносабатидан ҳам билиш мумкин. Зеленский энди уни ҳақиқатан ҳам тингламайди. Бу нотўғри ҳисоблашдан кўра кўпроқ ҳиссий нарса”, дейди нашр суҳбатдошларидан бири.

Унинг сўзларига кўра, Зеленский доимий равишда Бош вазирдан “бир неча креатив ечим ва таклифлар”ни кутмоқда, аммо Шмигал “сўнгги йилларда ўсиб улғайган бўлса-да, у бутунлай ўзгара олмайди”.

“Украинская правда”нинг Зеленский атрофидаги яна бир манбаси Шмигалнинг ишдан бўшатилиши сўнгги икки ой ичида иккинчи бор муҳокама қилинаётганини айтди.

Нашр маълумотларига кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко, шунингдек, Украина ҳудуди ва жамиятларини ривожлантириш вазирлигининг собиқ раҳбари, “Нафтогаз” бошқаруви раиси Алексей Чернишовлар Шмигал ўрнига Бош вазир лавозимига номзодлар сифатида кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made