Зеленский Албанияга борди
Олам
−
28 Февраль
4713Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 28 февралга ўтар кечаси Албания пойтахти Тиранага етиб борди. Бу ҳақда Албания Ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Вазир Украина раҳбари билан учрашув суратини эълон қилди.
"Украина билан икки томонлама алоқаларни ва унинг қаҳрамонона курашида бирдамликни мустаҳкамлаш учун бурилиш нуқтаси", деб ёзган Ҳасани.
Албания Бош вазири Эди Рама эса Зеленский ҳам икки томонлама ташриф, ҳам Украина-Жануби-шарқий Европа саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 февраль куни Владимир Зеленский Саудия Арабистонига борган ва у ерда мамлакат Бош вазири ва валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашганди.
LiveБарчаси