Зеленский АҚШда Трамп билан учрашади
Олам
−
21 Сентябрь 3530 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка боради ва у ерда АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан Украина учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида гаплашади. Бу ҳақда Украина раҳбари 19 сентябрь куни журналистлар билан учрашувда сўз очди.
Президентнинг таъкидлашича, Америкада Россия томонидан ўғирлаб кетилган украиналик болаларни қайтариш бўйича саммит бўлиб ўтади. Зеленскийга кўра, саммитда иштирок этишга тайёр бўлган 38 делегация мавжуд.
“Учрашувларда Қрим платформаси ҳам бўлади. Шунингдек, биз тахминан ўнлаб мамлакатларга ишонамиз. Кўп сонли икки томонлама учрашувлар бўлади: бизнес, технология, мудофаа”, дея таъкидлаган Зеленский.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, эҳтимол Украина ва АҚШ биринчи хонимларининг гуманитар масалалар, болалар бўйича учрашуви бўлиб ўтиши ҳам мумкин.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, у Нью-Йоркда Трамп билан Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилади.
“Биз Америка Қўшма Штатлари яқин бўлишини ҳисобга олиб, Европа боришга тайёр бўлган хавфсизлик кафолатлари учун асос тайёрладик. Биз кўп муҳокамалар ўтказдик, турли даражаларда, шу жумладан, армияларимиз ва бош штаб раҳбариятимиз европаликлар, америкаликлар билан мулоқот қилдик”, деган Президент.
Шунингдек, Зеленский Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг АҚШ Президенти билан учрашуви бўлганини эслаган. Стармер Зеленский ва Трамп Нью-Йоркдаги икки томонлама учрашувда қандай масалаларни муҳокама қилишлари тўғрисида келишиб олган.
“Мен ўзим учун айнан шу сигналларни олишни истардим, биз хавфсизлик кафолатларига жуда яқинмиз”, деган Зеленский.
Қайд этиш жоиз, Президент Владимир Зеленский Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида Украина делегациясини бошқаради.
БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги юқори даражадаги ҳафта эса 23-29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти НАТО иттифоқчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги молиялаштириш механизми доирасида Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни маъқуллаганди. Ёрдамнинг умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил этади ва у яқин кунларда юборилиши мумкин.
Live
Барчаси