Ўзбекистонда мактаблар учун альтернатив дарсликлар яратилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактаблари учун альтернатив (муқобил) дарсликларни яратиш ва улардан мактабларда фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Мазкур қарор қабул қилинса, умумий ўрта таълим мактаблари учун рақобатбардош, альтернатив (муқобил) дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари учун яратиладиган альтернатив (муқобил) дарсликларни таянч (пилот) мактабларда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синовдан ўтказади ҳамда олинган хулосалар асосида босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чораларини кўради. Уларни нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишларини тегишли ташкилотлар билан мувофиқлаштириб боради. 

Белгилаб қўйилмоқдаки: 

•    таянч умумтаълим мактабларига альтернатив (муқобил) дарсликларни тажриба-синовдан ўтказиш учун нашр этиш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

•    альтернатив (муқобил) дарсликларни нашр этиш ҳамда жойларга етказиб бериш харажатлари белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммасига юкланади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори альтернатив дарсликлар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг