Ўзбекистонда махсус формалилар сафи кенгайди
Жамият
−
15 Февраль 2019
649415 февралдан бошлаб Давлат хизматлари маркази ходимлари ташриф буюрувчиларни махсус униформада кутиб олишади, дея хабар берди ЎзА.
Униформани ишлаб чиқишда мутахассислар ҳар бир ходимнинг индивидуал имиджи — ташкилот ҳақида умумий баҳо берувчи ягона корпоратив элементи эканлигини асос қилиб олдилар.
Янги форма ходимларнинг қатъияти ва ишчанлигига урғу бериб, қулай ва ихчам. Униформа комплектлари ўз ичига махсус каштага эга пиджак ва нимча, шунингдек, эркакларда тўплам билан битта рангдаги галстук ва шим, аёлларда учбурчак бўйин рўмоли ва юбкаларни қамраб олади.
Ташриф буюрувчи марказга келганда, биринчи бўлиб эътибори — бу ходимларнинг ташқи кўриниши, уларнинг муомала маданиятига эътибор қаратишади. Шу боис, бугунги кунда давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳар бир шахс ўзини қулай, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олинаётганлигини ҳис этишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.