1 июндан давлат хизматлари марказларида янги тартиб жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб давлат хизматлари марказларида қуйидагича тартиб белгиланмоқда. Унга кўра:
 
жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар, давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли;

давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади;

Ягона портал орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари учун давлат божлари ва йиғимларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлар давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда белгиланадиган рўйхат бўйича маълумотларни ўзларининг маълумотлар базаларига ва ахборот тизимларига электрон кўринишда электрон маълумотлар базаларини шакллантириш учун киритиб борадилар.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат хизматлари маркази

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг