Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш учун иккита битим имзоланди
Жамият
−
27 Февраль 2019
5377Бугун, 27 февраль куни "Илм-фан – 2020" миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади.
Имзоланган битимга кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги билан Ўзбекистондаги ОТМларининг жаҳон илм-фани оламидаги мавқеини мустаҳкамлаш, таълим бозорида рақобатбардошлигини ошириш, қолаверса, дунёнинг етакчи илмий-таълим марказлари, нуфузли университетларнинг халқаро рейтингига маҳаллий университетларни киритиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади.
Келишув доирасида вазирлик республикадаги энг яхши университетлар ректорлари ва проекторларидан иборат Times Higher Education экспертлари билан биргаликда ишлайдиган ишчи гуруҳни шакллантиради. Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари ноёб маълумотлар ва таҳлиллардан фойдаланиш имконига эга бўладилар ҳамда ривожланишнинг устувор вазифалари ва институционал стратегиясини ишлаб чиқишда Times Higher Education'нинг доимий кўмагидан фойдаланишади. Ушбу битим хорижий илмий-таълим марказлари билан янада фаолроқ ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Шунингдек, бир пайтнинг ўзида вазирлик жаҳонга машҳур Elsevier нашриёт уйи билан SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича битим имзолади. Мазкур келишув республика ОТМларига нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, пироварда университетларнинг халқаро рейтингига кириш имконини бериши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь