Ўзбекистон Осиё ўйинлари-2030 мезбонлигига даъвогарлик қилмоқда
Спорт
−
25 Февраль 2019
7672Хабарингиз бор, Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ кеча, 24 февраль куни Ўзбекистонга келган эди.
Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, AIBA президенти Ғафур Раҳимов ҳам иштирок этди. Унда томонлар 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалаларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, учрашув давомида йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
XXI Осиё ўйинларни қабул қилиш учун шунингдек, Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъворгарлик қилмоқда.
Ушбу музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Ассамблеяларидан бирида Осиё ўйинлари-2030 мезбонлиги бўйича ўз тақдимотини ўтказишига келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида йирик халқаро спорт мусобақаларини, жумладан, Осиё ўйинларини Ўзбекистонга ўтказиш кераклигини айтганди.
LiveБарчаси