Ўзбек спортчилари навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Спорт
−
05 Март 2019
4980Шу йилнинг 8 – 15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегациянинг бир қисми кеча океан ортига етиб боришди ва машғулотларни бевосита АҚШда давом эттиришмоқда. Таркибда ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган, ўзбек спорти тарихида қизлар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпиони Кумушхон Файзуллаева ҳам бор.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоси қуйидаги таркиб билан иштирок этишади:
-55 кг: Оғабек Нафасов;
-67 кг: Ҳожиакбар Олимов ва Асадбек Наримонов;
-73 кг: Оғабек Тўхтаев;
-96 кг: Мирҳосил Мирзабоев;
-45 кг: Нигора Абдуллаева;
-59 кг: Нигора Сувонова;
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева;
-76 кг: Турсуной Жабборова.
Маълумот учун, мусобақада 100 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси