Осиё ўйинларида энди ўзбек кураши бўйича 17 та медаллар жамланмаси ўйналади

Спорт

image

Сизга маълумки, шу кунларда Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал- Сабаҳ бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бугун делегация аъзоси Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан музокара ўтказиш учун учрашди. Томонлар музокараларда асосан  ўзбек миллий спорти ҳисобланган курашнинг Осиё ўйинларидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар. Учрашувда МОҚ раҳбари мусобақанинг кураш бўйича баҳсларида вазнлар тоифасини кўпайтириш ғоясини илгари сурди. Ушбу таклиф Халқаро кураш ассоциацияси президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

 

Натижада 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн тоифасида (7 та эркаклар, 8 та аёллар) ташкил этилади. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу тариқа, миллий спортимиз нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва кураш баҳсларда умумий ҳисобда 17 та медаллар жамланмаси ўйналади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

кураш

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг