Ўзбек боксчисидан навбатдаги ёрқин ғалаба
Спорт
−
10 Март 2019
7115Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов бугун 10 март тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди.
Венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга қарши кечган баҳс кутилганидан ҳам эрта якунланди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Исроил ажойиб зарбаси билан нокаутчи рақибини ерга қулатди. Бу ғалабадан кейин ўзбек спортчиси WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олиши кутилаяпти. |
Шу тариқа, Исроил Мадримов ўтказган иккита жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мадримов биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандес устидан ғалаба қозониб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан эди.