Ўзбек боксчисидан навбатдаги ёрқин ғалаба

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов бугун 10 март тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга қарши кечган баҳс кутилганидан ҳам эрта якунланди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Исроил ажойиб зарбаси билан нокаутчи рақибини ерга қулатди. Бу ғалабадан кейин ўзбек спортчиси WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олиши кутилаяпти. |

Шу тариқа, Исроил Мадримов ўтказган иккита жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мадримов биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандес устидан ғалаба қозониб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Фрэнк Рохас

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг