Заргарлик буюмларини яшириш наф бермади

Жамият 962
image

Божхона ходимлари томонидан  буюмларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг бир қатор чегара божхона постлари томонидан ана шундай холатларнинг бир нечтаси  фош қилинди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан “Олмата-Нукус” йўналишидаги автобусда кириб келган фуқаро С.Р.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахснинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, жами 162 грамм кумушдан ясалган умумий қиймати 4,8  миллион сўмлик 15 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан мамлакатимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.  Натижада, фуқаро Х.Д.нинг кийимлари орасида ҳамда соч турмаги ичига 477 грамм кумушдан ясалган, умумий қиймати салкам 12 миллион сўмлик 105 дона заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.

Шунингдек, “Ойбек” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро О.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс божхоначиларга маълум қилмасдан 129,3 миллион сўмлик умумий вазни 497,38 грамм бўлган тилладан ясалган 156 дона заргарлик буюмларини қўшни давлатдан ноқонуний олиб ўтишга урингани аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×