“Зарафшон” миллий табиат боғида яна ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Кеча, 29 июнь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча соат 13:15 да Жомбой тумани ФВБга “Зарафшон” МФЙда жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, соат 13:27 да ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб борган. Соат 14:40 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 17:00 да бартараф этилган. 

Ёнғинни ўчиришга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Маълумот учун, 2020 йил 26 июль куни ҳам мазкур боғда ёнғин содир бўлган. Ўшанда олов боғнинг 2 минг квадрат майдонини қамраб олган. 2021 йил 3 июлдаги ёнғин сабаб боғнинг 1,5 гектар майдонидаги ўсимлик дунёси нобуд бўлган. 2022 йил 21 февраль куни ҳам боғда ёнғин содир бўлган ва оқибатда 25 сотих майдонда дарахт ва буталар ёниб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд “Зарафшон” миллий табиат боғи

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг