Зарафшон дарёсида балиқлар заҳарланиб, нобуд бўлди

Жамият

image

Навоий вилоятидан ўтган Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани аниқланди. Бу ҳақда  вилоят Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ходимлари ўрганиш ишлари олиб борган. Шунингдек, нобуд бўлган балиқлар дарёдан йиғиб олинган. Бошқарманинг Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари, “Навоий ИЭС” АЖ ҳамда “Навоийазот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Зарафшон дарёсига тушувчи  иккита корхона ташлама сувларидан ва тупроқлардан намуналар олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

балиқ Зарафшон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made