Запорожьега авиабомба ташланиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Россия Украинанинг Запорожье вилояти Орехово шаҳрига берган зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Юрий Малашко хабар берди.

Малашкога кўра, Запорожье вилояти ҳукумати гуманитар ёрдамни тарқатиш вақтида Ореховога ҳаво бомбаси ташланган.

Оқибатда ёши 40 дан ошган уч аёл ва бир нафар эркак воқеа жойида ҳалок бўлган. Украина Бош прокуратураси 13 нафар киши ярадор бўлганини маълум қилган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Малашко Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг 10 тинч аҳоли пунктларига 36 та мақсадли зарба берганлигини айтган. Ҳозиргача 10 та фуқаролик объекти вайрон қилингани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 июль куни Россия қўшинлари томонидан Украинанинг Лиман шаҳри ўққа тутилганди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлганди. Бундан ташқари, Украина ғарбидаги Львов шаҳрига Россия ракета зарбаси уюштириши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Запорожье авиабомба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made