Россия Лиманни ўққа тутиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 8 июль куни Россия қўшинлари томонидан Украинанинг Лиман шаҳри ўққа тутилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Донецк вилояти маъмурияти раҳбари Павел Кириленко маълум қилди.

Расмийнинг таъкидлашича, бир нечта ракета тизимларидан шаҳар ўққа тутилган. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган. Бир қанча хусусий сектор, уй ва дўконлар зарар кўрган.

Кириленконинг сўзларига кўра, ўтган кун давомида яна Авдеевкада бир фуқаро ҳалок бўлган, Закотное қишлоғида яна бир фуқаро яраланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июль куни Россия Украина ғарбидаги Львов шаҳрига ракета зарбаси уюштирганди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг