Зангиотада ЙПХ ходими Spark`даги “отвёртка”ни ўткир тиғли восита деб олиб қўйди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчининг автомобилидан "отвёртка" топилгани учун унга баённома расмийлаштиргани ҳақида хабар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 23 март куни соат 23:00 ларда, Зангиота тумани, “Токзор” МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж. Искандаров томонидан Spark тўхтатилган.

Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А. Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган "отвёртка" ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчининг маълум қилишича, тиғ бўйича назорат ўтказилганда инспектор билан ўзаро тортишишган ва у жаҳл устида отвёрткани тиғ дея баҳолаб, далолатнома тузган.


Tags

Rate Count

449

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends