Зангиотада “Волга” сувга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2023 10602 1 дақиқа
Тошкент вилояти Зангиота туманида “Волга” автомобили сувга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Автопатрул” кўрсатувида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 11 февраль куни 16:00 ларда 2000 йилда туғилган фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб “Волга” автомобилини бошқарган. У юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетган.
Ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб ҳалок бўлган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан чиқариб олган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Йўл-транспорт ҳодисаларига тезликни ошириш, белгиланмаган жойдан ҳаракатланиш, қоидаларга амал қилмаслик сабаб бўлди. Энг ачинарлиси, оилалар боқувчисидан, фарзандидан айрилди. Ҳаёт аталмиш буюк неъматни йўлларда қурбон қилманг”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь