Захарова АҚШдан ИШИД етакчисини ўлдиришда қурбон бўлган болалар хунини сўрамоқда
Олам
−
21 Февраль 2022
11345Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШни “демократик давлатлар саммити”да ИШИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошим ал-Қурайшийни йўқ қилиш чоғида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани ҳақида гапиришга ундамоқда.
Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ Президенти Жо Байден “одатий америкача ташаббус билан" "Америка халқи ва иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш ва дунёни хавфсизроқ жойга айлантириш учун муваффақиятли аксилтеррор операциясини" эълон қилган.
"Кейинчалик тафсилотлар маълум бўлди. Аниқланишича, АҚШ ҳарбийлари операция давомида камида икки вояга этмаган болани ўлдирган (буни ўтган ҳафтада бўлиб ўтган матбуот брифингида Пентагон тасдиқлаган), гуманитар нодавлат ташкилотларнинг маълумотларига кўра, америкаликлар бундан ҳам кўпроқ тинч аҳоли (тўрт бола ва уч аёл)ни отиб ўлдиришган”, деб ёзади Захарова ўзининг Telegram-каналида.
Захарованинг қайд этишича, бу демократик давлатлар саммити учун ажойиб ҳикоя.
"Либерализм диктатурасининг гўзал келажагига интилаётган цивилизациялашган дунё оёғи остидаги навбатдаги "гаров қурбонлиги", дейди Россия ТИВ расмий вакили ушбу ҳолатга баҳо бериб.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни АҚШ махсус кучлари Сурияда ўтказилган операция давомида Ал-Бағдодийдан кейинги ИШИД раҳбари этиб тайинланган Абу Иброҳим ал-Ҳошим ал-Қурайшийни йўқ қилди. Билдирилишича, ушбу махсус операция 2019 йил АҚШ ИШИД собиқ раҳбари Ал-Бағдодий ўлдирилиши ортидан ўтказилган энг йирик ҳарбий амалиёт саналади.
“White Helmets” Сурия фуқаро мудофааси гуруҳининг билдиришича, ўтказилган рейд чоғида яна 13 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 6 нафари ёш болалар ва 4 нафари аёллар экани айтилган.
LiveБарчаси