ЗАЭС атрофидаги хавотирлар сақланиб қолмоқда – Гросси
Олам
−
02 Сентябрь 2022
4001Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТэ) раҳбари Рафаэль Гроссининг айтишича, Запорожье атом электр станцияси хавфсизлиги бўйича ташвиш вазият барқарорлашгунча сақланиб қолади, ташкилот хавфсизлик механизмини жорий этишни кутмоқда. Унинг журналистлар олдидаги нутқидан видео парча МАГАТЭ сайтида чоп этилди.
“Вазият барқарорроқ ва башорат қилинадиган ҳолга келгунча станция хавфсизлиги ҳақида хавотирландим, хавотирдаман ва ташвишланишда давом этаман”, дейди Гросси.
У атом электр станциясининг жисмоний яхлитлиги бир неча бор бузилганини айтди.
“Бу давом этмаслиги керак бўлган нарса. Биз муайян механизмларни жорий қилиб, одамларимизнинг мавжудлигини таъминламоқчимиз”, дейди Гросси.
Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти маълумотларига кўра, айни вақтда Запорожье АЭСда МАГАТЭнинг 13 нафар вакили, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ходимлар қолди.
“Айни пайтда МАГАТЭ вакилларида хизмат кўрсатувчи ходимларга эга ўн уч киши бор, шаҳар ва Росатом уларнинг мавжудлигини таъминламоқда, улар, албатта, ҳозирда атом электр станциясининг ишлашини хавфсиз таъминлаш бўйича бутун вазиятни тўлиқ ўрганмоқда”, деди Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Александр Волга
Бугунги кунга қадар Запорожье вилояти ҳудудининг тахминан 72-73 фоизи Россия қўлига ўтди. Украина Қуролли Кучлари назорати остида Запорожье шаҳри қолмоқда, у ерда минтақа аҳолисининг деярли ярми истиқомат қилади. Вилоят маркази вазифасини Мелитопол бажаради.