Забелинская Швейцарияда совриндор бўлди
Спорт
−
17 Июль 2019
3213Кеча, 16 июль куни Швейцарияда велотрек йўналиши бўйича бўлиб ўтган “UCI Ladies Omnium Zurich-Oerlikon” халқаро мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская бронза медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 12 июль куни Американинг Айдахо штатида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича бўлиб ўтган “Chrono Kristin Armstrong” халқаро мусобақасида Ольга Забелинская кумуш медалига сазовор бўлган эди. Ахамиятли томони шундаки мазкур халқаро мусобақаларнинг барчаси Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.
Маълумот учун, Ольга Забелинская кейинги йил август ойида ўтказиладиган Токио Олимпиадаси ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлиб турибди. Бундан олдин теннис бўйича Денис Истомин йўлланмага эга чиққан эди.
LiveБарчаси