“Ювентус” Европа Суперлигасини тарк этиш сари қадам ташлади
Спорт
−
14 Июль 2023
1846Италиянинг “Ювентус” клуби Европа Суперлигаси (ESL) лойиҳасидан чиқиш ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар Суперлигани тарк этиш учун лиганинг бошқа жамоалари “Реал Мадрид” ва ”Барселона” билан музокара бошлаган
“Узоқ муҳокамалардан сўнг ва Суперлига лойиҳасига тааллуқли шартнома шартларини инобатга олган ҳолда, “Ювентус” лигадан чиқиш жараёнини бошлаганини тасдиқлайди”, дейилади клуб баёнотида.
“Ювентус”нинг Суперлигадан чиқиб кетиши “Реал Мадрид” ва “Барселона”нинг рухсатига боғлиқ.
Қайд этиш жоиз, ноябрь ойида клубни тарк этган “Ювентус”нинг собиқ президенти Андреа Анелли ESL лойиҳаси ортида турган шахслардан бири эди. У футболчиларнинг маоши билан боғлиқ фирибгарликда айбланиб, 16 ойга футболдан четлатилди.
Маълумот учун, Европа Суперлигаси 2021 йилнинг апрель ойида Европанинг топ-15 футбол клуби томонидан ташкил қилинганди. UEFA бу турнирга қатъий қаршилик кўрсатди, чунки янги мусобақа амалдаги Европа Чемпионлар лигаси турнири учун жуда катта зарба бўларди. Ташкилот Суперлига иштирокчиларини жиддий санкциялар ва суд ишлари билан огоҳлантириб борди. Бироз вақт ўтгач, деярли барча жамоалар Суперлига лойиҳасини тарк этди. Ҳозирга келиб лойиҳада фақатгина “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Ювентус” жамоалари қолган.
LiveБарчаси