“Ювентус” “Реал” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
08 Февраль
3214Мадриднинг “Реал” клуби марказий ярим ҳимоячиси Тони Кроос 10 йиллик фаолиятидан сўнг Мадрид жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Football Italia” хабар бермоқда.
Манбага кўра, германиялик ярим ҳимоячининг вакиллари “Ювентус”га ўз мижози хизматларини таклиф қилган. Туринликлар катта эҳтимол билан 34 ёшли ярим ҳимоячини эркин агент сифатида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Чунки ёзги трансфер ойнасида уларнинг бюджети анча чекланган.
Кроос 2014 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “қаймоқранглилар” сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг нархи 14 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь