“Ювентус” ХХI асрда тарансферлар учун қанча пул сарфлади?

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” футбол клуби охирги йигирма йилликда янги футболчиларни трансфер қилиш учун 2,3 миллиард евро сарфлаган. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзмоқда.

“Кекса синьора” охирги йигирма йилда трансферлага пул сарфлашдан тортингани йўқ. “Ювентус” расмийлари кимни жамоага олиб келишни тўғри деб билса, шу футболчига пулни аямасдан сарфлади.

“Ювентус” футбол оламидаги энг мувафақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. “Зебралар”нинг шарафини мутлақо супер юлдузлар ҳимоя қилган. Бир ўйлаб кўринг Мишель Платини, Зинедин Зидан, Павел Недвед ва Гонсало Игуаин каби юлдузлар “Ювентус” учун ўйнашган. Юқоридаги юлдузларнинг деярли барчаси профессионал фаолиятини бошқа жамоаларда бошлаган, аммо улар “Ювентус” томонидан юборилган чекни қабул қилишга мажбур бўлган. Сабаби “зебралар” Италиядаги энг сахий клублардан бири ҳисобланади.

“Ювентус”нинг ақлбовар қилмайдиган катта трансферлари 2001 йилда бошланган. Ўшанда “кекса синьора” Жанлуижи Буффон учун “Парма”нинг ҳисоб рақамига 52,88 миллион евро ўтказиб берган.

2018 йили эса “Ювентус” ўз тарихидаги энг йирик харидни амалга оширди. Клуб Роналду учун “Реал Мадрид”га 117 миллион евро тўлади.

Роналду ва Буффон “Ювентус” тархидаги ягона ҳайратланарли трансфер эмас. Италия клубининг 2001 йилдан бошлаб амалга оширган йирик трансферлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

“Ювентус” тарихидаги энг қиммат трансферлар:

1. Криштиану Роналду – (2018 – 117 миллион евро);
2. Гонсало Игуаин – (2016 – 90 миллион евро);
3. Маттейс де Лигт – (2019 – 85,50 миллион евро);
4. Душан Влахович – (2022 – 81,60 миллион евро);
5. Артур Мело – (2020 – 76 миллион евро);
6. Жанлуижи Буффон – (2001 – 52,88 миллион евро);
7. Павел Недвед – (2001 – 45 миллион евро);
8. Бремер – (2022 – 41 миллион евро);
9. Пауло Дибала – (2015 – 41 миллион евро);
10. Жоау Канселу – (2018 – 40,40 миллион евро).

Маълумот учун, “Ювентус”нинг бу мавсумда умуман омади келмаяпти. Клуб Италия чемпионатининг ортда қолган 10 та туридан сўнг, 16 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 8 поғонасига жойлашган. Қолаверса, “зебралар” Европа чемпионлар лигасини ҳам тарк этишга яқин турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ювентус”

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг