“Ювентус” қишда Ракитични харид қилишга уриниб кўради

Спорт 426
image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳануз "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга қизиқмоқда.

Италия клуби ўйинчини Федерико Бернандескига алмаштиришни хоҳлаётган эди, якунда битим имзоланмай қолди. Испан клуби "Ювентус" хорватиялик ўйинчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Томонлар трансферни январда амалга оширишга умид қилмоқда.

31 ёшли Иван Ракитич ўтган мавсум 54та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уриб, 10 та голга ассистентлик қилган.

Унинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.

Хорватиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига 2014 йилда "Севилья"дан ўтган эди. Бунгача “Базель" ва "Шальке 04" клубларида ўйнаган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×