“Ювентус” - “Интер” ўйини 9 март куни бўлиб ўтади

Спорт 1325
image

Италия А серияси навбатдаги туридан ўрин ўрин олган “Ювентус” - “Интер” жамоалари ўртасидаги учрашув коронавирус сабаб 13 май кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 9 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.  Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Қайд этилишича, А серия ва Италия футбол федерацияси ўртасида тегишли шартнома тузилган. 26-турнинг қолдирилган барча учрашувлари шу йилнинг 7-9 март кунлари бўлиб ўтади. 

Шунингдек, “Ювентус” стадионига кириш қоидаларини қаттиқ назоратга олди. Италия кубоги 1/2 финал босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган “Ювентус” - “Милан” жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун, мухлислар яшаш жойидан берилган гувоҳнома орқали стадионга киритилади.

Жаҳонгир Сотволдиев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
t
×