“Ювентус” футболчиси клубдан кетмоқчи

Спорт 2174
image

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт “зебралар” раҳбариятидан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўради. Бу ҳақда “Bild” нашри хабр берди.
 
Манбага кўра, нидерландиялик ҳимоячи жорий йилнинг ёзидаёқ Турин клубини тарк этмоқчи. Маттейс клубга ўз хоҳишни очиқлаган. Айрим маълумотларга кўра, у "Бавария"га ўтмоқчи.

Қайд этиш жозки, 2019 йилнинг 18 июлида де Лигт Амстердамнинг “Аякс” клубидан Италиянинг “Ювентус” клубига 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Италиядаги дебют  2019-2020 йилги мавсумида Маттейс мамлакат чемпионига айланди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда 22 ёшли Маттейс де Лигт “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.  Ҳимоячининг "кекса синьора" билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача тузилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.4
Теглар
t
×