Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
06 Декабрь 2022
55992018-2021 йилларда "Ювентус"да тўп сурган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду адвокатлар орқали Италия клубидан 20 миллион евро пул талаб қилмоқда. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 37 ёшли футболчи ўз ҳақини адвокатлар ёрдамида ундириб олмоқчи. Ҳозирги вақтда Италия прокуратураси "Ювентус"нинг молиявий фирибгарликлари бўйича иш олиб бормоқда.
Аввалроқ "Ювентус" бош директори Маурицио Арривабене "кекса сеньора"нинг Роналдудан қарзи йўқлигини айтганди.
Спорт ҳуқуқи бўйича экспертлар "Ювентус" А Сериядан четлатилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
LiveБарчаси