“Ювентус” асосий трансфер мақсадларини белгилаб олди

Спорт

image

“Ювентус” раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзги трансферлар вақтида жамоага келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқишди. 

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, рўйхатдан Матиас де Лигт, Костас Манолас, Стефан Савич, Рафаэль Варан, Рубен Диаш ва Кристиан Ромеро каби футболчилар ўрин олишган.

Туринликлар бу футболчилар учун катта миқдордаги маблағларни сарфлашга тайёр. Аммо клуб олдидаги асосий мақсад де Лигт, Савич ва Варан ҳисобланмоқда. Хабарингиз бор, бу футболчилар орасидан голландиялик футболчига талаб жуда юқори. Де Лигтнинг ўзи эса Каталониянинг “Барселона” клубига ўтишни хоҳламоқда.

Маълумот учун, “Ювентус” бу мавсумда Италия А сериясида 75 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. Улар таъқибчи “Наполи”дан 15 очко илгарилаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг