“Ювентус” А серия тўпурарини қишдаёқ сотиб олмоқчи
Спорт
−
24 Ноябрь 2021
2642Туриннинг “Ювентус” клуби Флоренциянинг “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “La Gazetta dello Sport” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қишки трансферлар ойнасида “Кекса Синьора” “бинафшаранглилар”нинг мавсумдаги энг яхши тўпурари учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Туринликлар сербиялик футболчининг трансфери учун ҳаракатни кучайтирди, чунки Влаховичнинг ўзи ҳам жамоага ўтишдан манфаатдор. Бироқ “Фиорентина” 21 ёшли футболчи учун 70 миллион евро талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Лондон шаҳридаги “Стемфорд Бриж” стадионида UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинида плей-офф йўлланмасини кафолатлаган “Ювентус” мезбон “Челси”дан қақшатқич мағлубиятни (0:4) қабул қилиб олди.
Ушбу натижа “Кекса Синьора”нинг сўнгги 63 йилликда еврокубоклардаги энг йирик мағлубияти сифатида қайд этилди.
Маълумот учун, Душан Влахович Италия А сериясининг жорий мавсуммида 13 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 10 та гол урган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь