“Ювентус” 6 ой ўйин амалиётисиз юрган футболчи билан шартнома имзолади
Спорт
−
02 Июль 2019
3165Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо расман “Ювентус” билан шартнома имзолади.
1 июль санасидан эътиборан эркин агентга айланган футбочи туринликлар сафига текинга келиб қўшилди. Футболчи “зебралар” сафида 25-рақамли футболкада ҳаракат қилади.
Хабарингиз бор, Рабьо 2018 йилнинг декабрь ойидан бери ўйин амалиётига эга эмас. Сабаби ўшанда футболчи ПСЖ билан шартномасини узайтиришни хоҳламаганлиги учун асосий жамоадан четлатилган эди.
Олдинроқ футболчининг “Барселона” сафига қўшилиши мумкинлиги айтилаётган эди. Аммо каталонияликлар ўз сафига Френки де Йонгни қўшиб олганлиги учун француз футболчиси билан шартнома имзоламади.
LiveБарчаси