Ютуберлар ҳолига вой: YouTube Ўзбекистонга пул тўлашни тўхтатди

Жамият 42657
image
-

Ўзбекистонда сўнгги йилларда блогерлик фаолияти ривожланиб боряпти. Шу қаторда видео блогерлик (влогер) ҳам ҳамин қадар ривожланяпти. Шу орқали даромад қилаётганлар ҳам оз эмас. Уларнинг баъзилари биргина YouTube орқали ойига бир неча минг долларгача фойда кўради.

Аммо жорий йил апрель ойи бошларидан YouTube видеохостингида ўз саҳифасига эга блогерлар даромади кескин камайиб кетди. Бунинг асосий сабаби YouTube ўзбек аудиторияси учун канал муаллифларини моддий рағбатлантиришни тўхтатди.

YouTube бу чеклов бўйича ҳеч қандай расмий баёнот бермади. Аммо бизда бир қанча тахминлар мавжуд. Булардан энг ҳақиқатга яқини сифатида YouTube’нинг Ўзбекистонда расман фаолият юритмаслигини келтириш мумкин. Ўзи бу нима дегани?

YouTube расман фаолият юритувчи давлатларда унда саҳифасини юритувчи блогерлар қўшимча имкониятларга эга бўлади. Жумладан, YouTube Premium, ҳомийик модуллари ва YouTube.Music платформасидан фойдаланиш мумкин бўлади. Аммо Ўзбекистонда видеохостингнинг ушбу қўшимча хизматлари аввал ҳам, ҳозир ҳам ишламаган. Эндиликда бўлса, рекламадан даромад олиш ҳам ишламаяпти.

YouTube чекловининг Ўзбекистон ҳукумати билан алоқадорлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот котиби Шерзод Аҳматов билан боғландик.

У вазият юзасидан маълумотга эга эмаслигини, шу сабабдан бу бўйича аниқ изоҳ беролмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, YouTube 2016 йилда Ўзбекистонни 6 ой муддатга блоклаганди. Аммо у вақтларда Ўзбекистонда YouTube блогерлик у қадар оммалашмагани сабабли бу ҳолат кўп ҳам таъсир кўрсатмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2276
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×